“Uzbek Tigers” чорак финалда ўта кучли рақиб билан жанг қилади

24 апрель, 15:09 4026

“Uzbek Tigers” чорак финалда ўта кучли рақиб билан жанг қилади

 

Халқаро ҳаваскор боксчилар уюшмаси – AIBA томонидан ўтказилаётган The World Series Boxing (WSB) - Бутунжаҳон бокс сериялари VIIмавсумида плей-оффга чиққан “Uzbek Tigers” боксчилари чорак финалда ўта кучли рақиб билан куч синашадиган бўлди.

Ўзбекистонлик боксчилар ярим финал йўлланмаси учун бўладиган жангда WSB турнирининг амалдаги ғолиби – Кубанинг “Cuba Domadores” жамоасига қарши иккита учрашув ўтказади.

Чорак финалнинг дастлабки бешта жанги 13 май куни “Uzbek Tigers” майдонида бўлади. Жавоб учашуви 19 май куни Кубада ташкил қилинади.

“Uzbek Tigers” боксчилари ўтган мавсумнинг ярим финалида “Cuba Domadores” боксчиларига мағлуб бўлган эди. Кубаликлар Тошкентджа ташкил этилган финалда турнир бош совринини қўлга киритган.

"Uzbek Tigers" жамоасига оид энг қайноқ хабар, фото ва видео материалларни SPORTS.uz ахборот порталида кузатиб боринг.

SPORTS.uz