"Uzbek Tigers" жамоаси аъзолари бугун Ҳиндстондаги халқаро турнирда рингга кўтарилади

  • 29 январь, 2018, 13:09
  • 0
  • Бокс

Ҳиндистонда бокс бўйича “India Open” халқаро турнирининг биринчи давра баҳслари давом этмоқда.

Мусобақанинг бугун бўлиб ўтадиган беллашувларда 46-49 кг вазн тоифасида Мироншоҳ Ибрагимов илк учрашувни филиппинлик Рамел Магадога қарши ўтказади. 52 кг вазнда мамлакатимиз шарафини ҳимоя қиладиган Худойназар Файзов индонезиялик Алдомс Сугурога қарши рингга кўтарилса, 60 кгда Шербек Рахматуллаев мезбон спортчи Синг Бунте билан куч синашади.

Ўзгача услуб ва метин ҳимояга эга бўлган боксчимиз Иқболжон Холдоров  64 кг вазнда йорданиялик  Аласбех Обада Мустафони синовдан ўтказади. Умидли боксчимиз Исроил Мадримов 75 килограммлик чарм қўлқоп усталари ўртасидаги баҳсларда индонезиялик Сандярто Дено Ферожага қарши куч синашади.

Вазни  91 килограммгача бўлган ёш боксчимиз Санжар Турсунов камерунлик Кристиан Ндзие Цойе билан рақобатлашади.

Sports.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!