“Uzbek Tigers" ва "Patriot boxing team" супержангга таркибни эълон қилди

Халқаро ҳаваскор боксчилар уюшмаси – AIBA шафеълигида ташкил этилган The World Series Boxing (WSB) - Бутунжаҳон бокс сериялари спорт оламининг энг нуфузли мусобақасига айланди. Бу турнирда кучли бокс мактаблари ва анъаналарига эга бўлган мамлакатлар боксчилари ғолиблик учун куч синашишмоқда.

WSB турнирининг VII мавсумида иштирок этаётган "Uzbek Tigers" боксчилари "С" гуруҳида Хитойнинг "China Dragons", Россиянинг "Patriot boxing team" ва Қозоғистоннинг "Astana Arlans Kazakhstan" жамоалари билан рақобатлашмоқда.

Ўзбекистон жамоаси дастлабки икки учрашувни сафарда ўтказиб, "China Dragons" вакиллари 2:3, "Astana Arlans Kazakhstan" боксчиларига 1:4 ҳисобида имкониятни бой берганди.

Энди “Uzbek Tigers" янги мавсумдаги илк уй учрашувини 4 март куни Россиянинг "Patriot boxing team" жамоасига қарши ўтказади.

Ҳар икки жамоа Тошкентда бўладиган жангларда қатнашадиган боксчилар рўйхатини эълон қилди.

49 килограмм:

Ҳасанбой Дўсматов - Батор Сагалуев

56 килограмм:

Абдулҳай Шораҳматов - Дмитрий Шарафутдинов

64 килограмм:

Элнур Абдураимов - Радмир Абдураҳмонов

75 килограмм:

Исроил Мадримов - Ражаб Ражабов

91 килограмм:

Зуҳриддин Маҳкамов Зухриддин - Ислом Текеев Ислам

“Uzbek Tigers" ва "Patriot boxing team" учрашувига оид хабар ва янгиликларни, учрашувнинг матнли трансляцияси ва фото-видеорепортажларни SPORTS.uz ахборот порталида кузатиб боринг.

SPORTS.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!