“Uzbek Tigers” vs “Caciques de Venezuela”: Термизда рингга чиқадиган жуфтликлар маълум

Бутунжаҳон бокс серияси (WSB) VIII мавсум ҳам якунига етиб бормоқда. “А” гуруҳида иштирок этаётган “Uzbek Tigers” жамоаси 5-6-тур беллашувларини Термиз шаҳрида Венесуэланинг “Caciques de Venezuela” боксчиаларига қарши ўтказади.

Айни дамда Венесуэладаги нотинчлик вазият сабабли ҳар икки жанг ҳам Термизда ўтказилишига келишилган.

> “Uzbek Tigers” гуруҳда нечанчи ўринда бормоқда?

7 апрел куни ўтказилиши режалаштирилган қарама-қаршиликларда жамоаларнинг С1 ва С2 гуруҳи боксчилари куч синашади. Унга кўра, биринчи жангларни С1 гуруҳи боксчилари бошлаб беришади.

Таркиблар билан танишинг:

С2 гуруҳи жанглари соат 19:00да бошланади

49 кг: Мироншоҳ Ибрагимов – Луис Поланко Васкес

56 кг: Шаҳобиддин Зоиров – Йоэль Финол Ривас

64 кг: Иқбол Холдоров – Кристиан Паласио

75 кг: Исроил Мадримов – Эндрю Сааведра Пинто

91 кг: Санжар Турсунов – Алберт Рамирес Дуран

С2 гуруҳи жанглари соат 22:00да бошланади

52 кг: Жасур Латипов — Хесус Рохас Девера

60 кг: Шунқор Абдурасулов — Луис Кабрера 

69 кг: Маҳмуд Ғоипов — Габриэль Маэстре Перес

81 кг: Бектемир Мелиқўзиев — Налек Корбаж Баррера

+91 кг: Баҳодир Жалолов — Жордан Эрнандес Морехон

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!