“Uzbek Tigers”дан енгилган “Аstana Arlans” WSB чемпиони бўлди

15 июль, 23:28 1163

“Uzbek Tigers”дан енгилган “Аstana Arlans” WSB чемпиони бўлди

Бугун Қозоғистон пойтахти Астана шаҳрида Бутунжаҳон Бокс Серияси(WSB) мусобақасининг финал жанги бўлиб ўтди. Унда Кубанинг “Cuba Domadores” жамоаси боксчилари Қозоғистоннинг “Аstana Arlans” жамоаси чарм қўлқоп усталарига қарши рингга чиқишди.

10 та вазн тоифасида бўлиб ўтган жангларда умумий 5:5 ҳисоби қайд этилди. Ғолибни аниқлаш учун 52 кг вазн тоифасида бўлиб ўтган қўшимча жангда эса Олжас Байниязов Фрэнк Залдиварни мағлуб этди ва турнирнинг амалдаги чемпионларини мағлуб этган қўшниларимиз WSB нинг бу йилги ғолибига айланишди.

Эътиборлиси, “Аstana Arlans”ни мағлуб этиш фақат  “Uzbek Tigers”га насиб этди. Ёдингизда бўлса, Тошкентда “Uzbek Tigers” жамоасига қарши кечган жангда қозоқлар 1:4 ҳисобида бизнинг боксчиларимиз олдида ожиз қолишган эди.