Пойтахтимизда от спорти бўйича "Ўзбекистон глобал тур-2017" мусобақалар мавсуми старт олди (фото)

24 март,2017, 21:35 820

Пойтахтимизда от спорти бўйича

"Универсал жампинг" от спорти клубида "Ўзбекистон глобал тур-2017" мусобақалар мавсумининг очилишига бағишланган катта тантана бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Давлат жисмоний тарбия ва спорт қўмитаси, республика от спорти федерацияси ҳамда "Универсал жампинг" от спорти клуби ҳамкорлигида уюштирилган тантанада таниқли эстрада хонандалари, рақс гуруҳлари, болалар жамоаларининг иштирок этиши даврага файз киритди.

Чавандозларнинг ўз тулпорларида 130 см. ва 120 см. баландликдаги тўсиқлардан сакраб ўтиш бўйича ўтказган мусобақалари йиғилганларда катта таассурот қолдирди. Айниқса, болалар ўртасидаги беллашувлар кескин ва муросасиз ўтди.

Мусобақанинг ғолиб ва совриндорлари: Оқил Собиржонов, Николай Карпович, Ғайрат Назаров, Хуршид Олимжонов, Нуржон Туякбоев, Аъзам Толиббаев, Абдушукур Собиржонов, Умид Комилов, Дилмурод Абдураҳмонов, Сухбатилла Раджапов, Мирёқуб Исмоилов, Улуғбек Олимжоновга диплом, кубок ҳамда қимматбаҳо совғалар ҳадя этилди.

Мазкур мусобақадан олинган фотолавҳаларни ҳукмингизга ҳавола этамиз.