Узоқ танаффусдан сўнг рингга қайтган енгилмас боксчимиз рақибини ҳайратга солди

  • 3 октябрь, 2017, 00:25
  • 0
  • Бокс

 

Профессионал рингда 19 та жангда ғалаба қозониб, бир маротаба дуранг натижа қайд этган Шерзод Ҳусанов уч ярим йиллик танаффусдан сўнг рингга қайтди.

Фаолиятидаги 21-учрашувини беларуслик Кирилл Самодуровга қарши ўтказган ҳамюртимиз ҳамон маҳорат  бобида муаммо йўқлигини кўрсатди. Унинг рақиби профессионал рингда тўққизта жангнинг барчасини ўз фойдасига ҳал қилган эди.

Лекин ўнинчи учрашувда бундай бўлмади. Саккиз раунд давомида устунлик қилган Шерзод Ҳусанов рақибига ҳеч қандай имконият қолдирмади.

SPORTS.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!