Ва ниҳоят! “МЮ” Виктор Лиделёф билан келишувга эришди

11 июнь, 09:15 309

Ва ниҳоят! “МЮ” Виктор Лиделёф билан келишувга эришди

 

Англиянинг “Манчестер Юнайтед” жамоаси трансфер мавсумидаги биринчи харидини амалга оширди. Клуб расмий сайтида маълум қилинишича, “Бенфика” ҳимоячиси Виктор Линделёф “МЮ” аъзосига айланди.

Маҳоратли футболчи Манчестерда тиббий кўрикдан ўтади ва расман шартнома имзоланади. Бу ҳақда тез орада эълон қилинади.

“Қизил иблислар” швециялик футболчи учун “Бенфика”га 30 миллион фунт тўлагани маълум қилинмоқда.