Вадим Абрамов “Нефтчи” бош мураббийи этиб тайинланди

2 июнь,2017, 17:58 380

Вадим Абрамов “Нефтчи” бош мураббийи этиб тайинланди

 

Хабарингиз бор, бир неча кундан бери Вадим Абрамов Фарғонанинг “Нефтчи” клуби бошқарувини ўз қўлига олиши тўғрисида гаплар тарқалганди.

Маълумотларга қараганда, Ўзбекистон терма жамоаси ва “Локомотив” клубининг собиқ бош мураббийи Вадим Абрамов “Нефтчи”да иш бошлаган.

Кеча мутахассис Ўзбекистон кубоги нимчорак финалидан ўрин олган “Навбаҳор” – “Нефтчи” (2:1) баҳсига ташриф буюриб, жамоа раҳбарияти билан бирга ўйинни томоша қилган эди. Бугун эса у билан расмий шартнома имзоланган.

Вадим Абрамов 1991-1992 йилларда “Нефтчи” клубида бош мураббий ёрдамчиси бўлиб ишлаган эди. Унинг сўнгги иш жойи Тошкентнинг “Локомотив”и бўлиб турганди (2014-2015). Шундан сўнг бу мавсум бошланишида “Бухоро” клубида бир қанча муддат маслахатчи сифатида ишлаганди.