Вадим Абрамов: “Трактор” бошқарувида ҳам илк ўйиним “Динамо”га қарши ўтганди

 

Олий Лига 13-тури доирасидаги «Динамо» рақиби – «Нефтчи» клубига янги мураббий этиб Вадим Абрамов тайинланган. Ушбу мутахассис яқинда берган интервьюсида «Динамо»га қарши учрашув ҳақида фикр билдирди.

«Нефтчи»нинг Олий Лигадаги ҳолатини ўнглаш учун қўлимиздан келган барча ишларни амалга оширамиз. Ёдимда, 2003 йил «Трактор»ни деярли шундай ҳолатда қабул қилиб олиб, Олий Лигада сақлаб қолгандим. Қизиғи, ўшанда ҳам «Трактор» бошқарувидаги илк ўйиним «Динамо»га қарши кечган эди.

Ўшанда мағлубиятга учрагандик. Қизиғи, бу сафар ҳам янги жамоамдаги дастлабки ўйин Самарқанд жамоасига қарши тўғри келди. Умид қиламанки, бу сафар тарих такрорланмайди ва «Нефтчи» билан ғалаба қозонамиз» – деб Вадим Карленович сўзларидан иқтибос келтиради «Динамо» матбуот хизмати.

Эслатиб ўтамиз, «Нефтчи» – «Динамо» учрашуви бугун, 14 июнь куни Фарғонадаги «Истиқлол» стадионида соат 18:00да бошланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!