Вадим Васильев: “Монако” топ-клуб ўйинини намойиш этди

16 март, 14:19 362

Вадим Васильев: “Монако” топ-клуб ўйинини намойиш этди

 

 

Франциянинг “Монако” клуби вице-президенти Вадим Васильев “Манчестер Сити”га қарши ўйиндан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди. Бу ҳақда Франция нашрлари хабар бермоқда.

- Биз ҳақиқий жамоамиз. Биринчи таймда ажойиб ўйин ўтказдик. “Монако” топ-клуб ўйинини намойиш этди. Мбаппе ўз маҳоратини кўрсатди. У бизнинг академиямиздан чиққан. Биз Мбаппени жамоада сақлаб қолишимиз керак. У бинниг фахримиз, - дейди Вадим Васильев.

Эслатиб ўтамиз, “Монако” – “Манчестер Сити” баҳси 3:1 ҳисобида мезбонларнинг ғалабаси билан якунланди.