"Валенсия" россиялик футболчи қиз билан шартнома имзолади (фото)

Россиялик футболчи Надежда Карпова Испаниянинг “Валенсия” аёллар футбол клубига кўчиб ўтди. Бу ҳақда испан клуби расмий сайти хабар тарқатмоқда.

Ўтган мавсум “Чертанова” клуби сафида Россия чемпионати тўпурари бўлган 22 ёшли футболчи қиз “кўршапалаклар” таркибида 19-рақамда тўп сурадиган бўлди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!