"Валенсия" Гедешнинг трансферини сотиб олмоқчи

Испаниянинг “Валенсия” клуби ёзда ПСЖдан ижарага олинган ярим ҳимоячи Гонсалу Гедешни нг трансферини сотиб олади. Бу ҳақда Marca нашри хабар бермоқда.

Юқоридаги манбаанинг ёзишича парижликлар УЕФАнинг молиявий фэйр-плейига амал қилиш учун жорий йилнинг 30 июнига қадар 21 ёшли португалиялик футболчини “кўршапалаклар”га сотади. Ушбу трансфер эса 40 млн еврога баҳоланмоқда.

Маълумот учун, гедеш жорий мавсум “Валенсия” сафида жами 33та ўйинда иштирок этган ва ўз ҳисобига 5та гол ҳамда 9та голли узатма ёздириб қўйишга эришган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!