"Валенсия" Нани билан ҳайрлашишга тайёр

17 июнь, 13:10 84

Испаниянинг “Валенсия” клуби ярим ҳимоячиси Луиш Нани ёзги трансферлар даврида жамоасини ўзгартириши мумкин. Marca нашри тарқатган хабарга кўра “кўршапалаклар” раҳбарияти 30 ёшли футболчини сотишга қарор қилишган.

Эслатиб ўтамиз, “Валенсия” португалиялик футболчини ўтган йили “Фенербахче”дан 8,5 млн еврога сотиб олган эди. Якунланган мавсум жами 26та учрашувда иштирок этган Нани ушбу баҳсларда ўз ҳисобига 5та гол ҳамда 8та голли узатма ёздириб қўйишга эришган.

Маълумот учун, Португалия терма жамоаси аъзосининг “Валенсия” билан амалдаги шартномаси 2019 йилга қадар имзоланган.