“Валенсия” иқтидорли ҳимоячиси билан шартномани узайтирди

Испаниянинг “Валенсия” клуби ҳимоячи Хосе Гайя билан амалдаги шартномани узайтирди.

Клуб расмий сайти тарқатган хабарга кўра “кўршапалаклар” 22 ёшли испаниялик футболчи билан 2023 йилга қадар бўлган шартномани имзолашган. Янги келишувга кўра Гайянинг товон пули 100 млн еврони ташкил этади.

Маълумот учун, Гайя асли “Валенсия” тарбияланувчиси ҳисобланади. У асосий жамоада 2012 йил ўз дебютини ўтказган. У жорий мавсум Ла Лигада жами 34та баҳсда иштирок этди ва жамоасининг 3та голига ассистентлик қилишга эришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!