"Валенсия" ўз сафига "Ювентус" дарвозабонини қўшиб олмоқчи

Туриннинг “Ювентус” клуби дарвозабони Нето “Валенсия”нинг қизқишлар доирасига кириб қолди. Goal нашрининг хабар беришича “кўршапалаклар” 27 ёшли бразилиялик дарвозабон учун “кекса синьора”га 6 млн евро таклиф қилишган.

Маълумотларга кўра Нетонинг ўзи ҳам “Ювентус”даги ҳолатидан норози ва ёзги трансферлар даврида жамоасини ўзгартиришни режалаштирган. У барқарор ўйин амалиётига эга бўлишни хоҳламоқда.

Эслатиб ўтамиз, Нетога “Валенсия”дан ташқари “Наполи” ва “Милан” клублари ҳам жиддий қизиқиш билдирмоқда. Унинг “Ювентус” билан амалдаги шартномаси эса 2019 йилга қадар имзоланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!