Валентин Коваленко 2 йил ўтиб яна "Насаф" иштирокидаги ўйинни бошқаради

 

Ўзбекистон Профессионал Футбол Лигасининг 11-тур учрашувларини бошқарадиган ҳакамлар номи маълум бўлди.

Ушбу турда воҳа футбол ишқибозлари вилоят дербисига гувоҳ бўлишади. Унда “Насаф” Муборакнинг “Машъал” жамоасини қабул қилади. Учрашув Ғузор шаҳрида бўлиб ўтади.

Ушбу учрашувни тошкентлик ҳакам Валентин Коваленко бошқарадиган бўлди. Унга қанотларда  Набийжон Рўзимов ва Султонмурод Улфатовлар ёрдам беришади. Учрашувда Султонмурод Абдураҳмонов захира ҳаками сифатида ишлайди, Тошкент  шаҳридан.

Қаршиликлар матбуот хизматининг маълум қилишича, Валентин Коваленко катта танаффусдан сўнг яна “Насаф” иштирокидаги ўйинни бошқарадиган бўлди. Коваленко сўнгги бор, 2015 йили жамоамиз иштирокидаги учрашувни бошқарган.

Ҳакамлар ишини Ибрагим Шарипов назорат қилади, Бухоро шаҳридан. Учрашувга ПФЛ вакили сифатида Ахрол Иноятов ташриф буюради.

ЎзПФЛ 11-тур

“Насаф” (Қарши) - “Машъал” (Муборак)

18.05.2017. Ғузор ш., “Ғузор” марказий стадиони. 18:30да      

Бош ҳакам: Валентин Коваленко (Тошкент)

Қанот ҳакамлари:  Набижон Рўзимов (Тошкент), Султонмурод Улфатов (Тошкент вил.)

Захира ҳаками: Султонмурод Абдураҳмонов (Тошкент)

Назоратчи: Ибрагим Шарипов (Бухоро)

ЎзПФЛ вакили: Ахрол Иноятов.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!