Валентин Коваленко “Ал-Райян” – “Ал-Ваҳда” ўйинига бош ҳакам этиб тайинланди

 

Ўзбекистонлик ФИФА рефериси Валентин Коваленко бошчилигидаги ҳакамлар бригадаси Осиё Чемпионлар Лигаси–2017 гуруҳ босқичи 1-туридан ўрин олган учрашувни бошқариб боради.

Кеча БААнинг “Ал Ваҳда” жамоаси плей-офф босқичида Иорданиянинг “Ал-Веҳдат” клубини 3:0 ҳисобида мағлубиятга учратиб, “D” гуруҳидан жой олди. Коваленко мазкур гуруҳнинг илк туридан ўрин олган “Ал-Райян” (Қатар) – “Ал Ваҳда” (БАА) беллашувга бош ҳакам этиб тайинланди. Унга қанотларда Руслан Серазитдинов ва Андрей Цапенко ёрдам беради.

Тўртинчи ҳакам вазифасини ливанлик Али Реда бажаради. Учрашув комиссари – Парк Сеонг Кьюн (Жанубий Корея), ҳакамлар назоратчиси эса Иноят Масуд (Эрон). “Ал-Райян” – “Ал Ваҳда” беллашуви 21 февраль куни, Доха шаҳрида бўлиб ўтади.  

ОЧЛ–2017. Валентин Коваленко “Шанхай Шеньхуа” – “Брисбен Роар” учрашувини бошқаради

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!