Валерий Карпин: Бу голлар Элдорга ишонч бағишлайди

Ҳамюртимиз Элдор Шомуродов тўп сурадиган “Ростов” жамоаси бош мураббийи Валерий Карпин Россия чемпионати 28-туридан ўрин олган “Тосно”га (2:0) қарши баҳсдан сўнг ҳамюртимиз ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди.

“Рубин” билан ўйинга ҳали 6 кун бор.  Бу ўйинда Сигурдарсон тушадими ёки Элдор буни аниқ айтолмайман. Айниқса, бундай очиқ тарзда. Машғулотлардаги ҳаракатларга қараймиз. Аминманки, бугунги голлар Шомуродовга ўзига бўлган ишончни қайтаради. Масала фақат голда эмас. У ёш йигит, гол урди, бу мени хурсанд этди”, – деб айтиб ўтди Карпин.

Эслатиб ўтамиз, Шомуродов "Тосно"га қарши баҳсда 2 та гол киритишга эришди ва бу голлар унинг "Ростов" сафида киритган дастлабки голлари эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!