Валерия Савиних барчани лол қолдирди

11 ноябрь,2017, 05:30 188

Валерия Савиних барчани лол қолдирди

Лиможада теннис бўйича хотин-қизлар ўртасида ўтаётган мусобақанинг жуфтлик баҳсларида россиялик Валерия Савиних ва бельгиялик Марина Заневская финалга йўл олди.

Турнирнинг ярим финалида Валерия ҳамда Марина тандеми руминиялик Моника Никулеску ва Александра Каданцу билан куч синашиш керак эди. Бироқ руминиялик теннисчилар учрашувни ўтказишдан бош тортиб, мағлубиятни тан олди.

Энди Савиних ва Заневская сўнгги ҳал қилувчи финал учрашувида россиялик Алла Кудрявцева ҳамда голландиялик Михаэлл Крайчек, ёки  франциялик  Хлоэ Паке ва Полин Парментье жуфтлигига қарши кортга чиқади.

Sports.uz