Вали Келдиев - "Норин" бош мураббийи

14 май, 14:41 298

Вали Келдиев -

Биринчи лига иштирокчиси «Норин» жамоасида яқинда бош мураббий ўзгарди. Бунгача жамоа натижаларига жавобгар шахс бўлган Рустам Дўрмонов истеъфога чиқди. Унинг ўрнига раҳбарият Вали Келдиевни қайтаришга қарор қилди. Ишқибозларга яхши маълумки, Келдиев учун Ҳаққулобод жамоаси бегона эмас. Сабаби ўткан йили ҳам Вали Келдиев ушбу жамоада ишлаганди. Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг бошида «Сурхон»да аввалига бош мураббий сўнгра ёрдамчи мураббий сифатида ишлаган Келдиев орадан бироз вақт ўтгач, раҳбарият томонидан истеъфога чиқарилди. Кўриб турганингиздек, Келдиев узоқ вақт ишсиз қолиб кетмади. У кишига ҳозирда маҳаллий мураббий Файзулло Аҳмедов ёрдам бермоқда. Вали акани ўзи билан боғланганимизда «Норин»га қайтганини тасдиқлаб, қисқача шундай деди: - Ҳа, тўғри яна «Норин» жамоасига қайтиб, бош мураббий сифатида иш бошладим. 8 май куни расман ишга киришдим. «Истиқлол»га қарши биринчи ўйинни ўтказдим. Ҳозирча ПФЛ рўйхатидан расман  тасдиқдан ўтмаганим учун ўйинни четдан кузатиб бордим. Насиб келгуси баҳсларгача бу муаммо ҳал этидади.