Вальверде "Атлетик"дан кетиши мумкинлиги ҳақидаги миш-мишларни рад этди

23 апрель, 20:05 192

Вальверде

Бильбаонинг “Атлетик” клуби бош мураббийи Эрнесто Вальверде ўзининг жамоадан кетиши мумкинлиги ҳақида тарқалган миш-мишларни кескин рад этди.

“Бир нарсани очиқ айтишни истайман – мен жамоадан кетиш ҳақида клуб президентига айтмаганман. Биз буни ҳар иккала томон учун ҳам фойдали бўлганида муҳокама қиламиз. Кўпчилик биз учун мавсум тугаганлигини айтмоқда, аммо бундай эмас”, - дейди 53 ёшли испаниялик мутахассис Marca нашрига берган интервьюсида.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ бир қатор испан нашрлари Вальверде ёзда Луис Энрикенинг “Барселона”даги ўрнини эгаллаши ҳақида хабарлар тарқалган эди.