Вальверде "Барселона" сафини "МЮ" футболчиси билан тўлдирмоқчи, аммо...

Англиянинг “Манчестер Юнайтед” клуби ярим ҳимоячиси Андер Эррера “Барселона”нинг қизиқишлар доирасига кириб қолди.

Маълумотларга кўра, каталонияликларнинг бўлажак бош мураббийи Эрнесто Вальверде 27 ёшли хавбекни ўз жамоасида кўришни истамоқда. Таъкидлаш керакки, Вальверде “Атлетик”даги фаолияти давомида Эррера билан бирга ишлаган ва унинг имкониятларини яхши билади.

Ўз навбатида Жозе Моуриньо ҳам испаниялик иқтидор эгасини “қизил иблислар” таркибида сақлаб қолишни режалаштирмоқда ва клуб раҳбариятидан Эррера билан 2018 йилгача тузилган шартномани узайтиришни сўраган.

Погба: Кўпчилик бу мавсум "МЮ" учун омадсиз кечди деди, аммо биз соврин ютдик>>>

"МЮ" футболчилари Европа лигасида ғолиб чиқишгани учун қанча мукофот олишади?>>>

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!