Вальверде "Барселона"га "Байер" футболчисини олиб келмоқчи

“Барселона” клуби бош мураббийи Эрнесто Вальверде Леверкузеннинг “Байер” жамоаси ярим ҳимоячиси Аттакан Аккайнакка жиддий қизиқиш билдирмоқда. Бу ҳақда Goal интернет нашри хабар тарқатди.

Эътиборлиси, 18 ёшли германиялик футболчини каталонияликлардан ташқари “Челси” ва “Рома” каби жамоалар ҳам ўз сафида кўришни истамоқда.

Айтиш лозимки, Аккайнак немис футболининг умидли ёш футболчиларидан бири ҳисобланади. Бироқ, у ҳали “Байер”нинг асосий жамоасида ҳал бирор марта ҳам майдонга тушмаган. Маълум бўлишича, у айни дамда асосий таркиб билан бирга машғулотларда иштирок этмоқда. Унинг “доришунослар” билан амалдаги шартномаси 2018 йилнинг ёзига қадар имзоланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!