Вальверде "Барселона"га Швейцария терма жамоаси форвардини олиб келмоқчи

Каталониянинг “Барселона” клуби бош мураббийи Эрнесто Вальверде Россияда бўлиб ўтаётган мундиал кашфиётларидан бирига айланаётган Швейцария терма жамоаси ҳужумчиси Жердан Шакирига қизиқиш билдира бошлади.

“Кўк-анор ранглилар” устози 26 ёшли “Сток Сити” футболчисини жокер сифатида фойдаланмоқчи. Аниқроғи, Вальверде Шакирига заҳирадан майдонга тушиб, ўйинни кучайтира оладиган футболчи сифатида қарамоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!