Вальверде "Лас-Пальмас"га қарши баҳсда нима сабабдан Суаресни майдонга туширмоқчи эмас?

Каталониянинг “Барселона” клуби форварди Луис Суарес Ла Лиганинг навбатдаги турида “Лас-Пальмас”га қарши бўлиб ўтадиган баҳсни ўтказиб юбориши мумкин.

AS нашрининг ёзишича каталонияликлар устози Эрнесто Вальверде сариқ карточкалари 4тага етган уругвайлик тўпурарни Канар оролларидаги баҳсга олиб кетмоқчи эмас. Боиси, агар Суарес ушбу ўйинда ҳакам томонидан огоҳлантирилса, сариқ карточкалари сони 5тага етади ва у Ла Лиганинг “Атлетико”га қарши муҳим учрашувини ўтказиб юбориши мумкин. Шу боис Вальверде уни майдонга тушириб таваккал қилишни истамаяпти.

Маълумот учун, Суарес жорий мавсум Ла Лигада 22та учрашувда иштирок этган ва ўз ҳисобига 20та гол ҳамда 7та голли узатма ёздириб қўйишга эришган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!