Вальверде: Месси бироз чарчаб қолди

16 октябрь,2017, 08:57 623

Вальверде: Месси бироз чарчаб қолди

«Барселона» бош мураббийи Эрнесто Вальверде Испания чемпионати доирасида бўлиб «Атлетико»га қарши ўйин (1:1) борасида ўз фикрларини билдириб ўтди.

«Ажойиб ўйин. Барча маза қилиб "кечки овқат" танаввул қилди. Рақиб ўйинига мослашишга мажбур бўлишимизни айтгандим. Буни уддаладик.

Голни нишонлаш чоғида Луис Суарес спортчига хос бўлмаган хатти-ҳаркат қилди? Мен буни сезмадим. Шогирдлари спортчига хос бўлмаган хатти-ҳаракатни амалга оширишмади, деб ўйлайман.

Ҳа, терма жамоа ўйинларидан кейин Месси бироз чарчади, аммо у ҳар қандай вазиятда фойдали эканини биламиз. У кўп ҳаракат қилди. У тўп билан ҳаракат қилаётганида, ундан ҳамиша хавф кутиш мумкин», – деди Вальверде.

Ижтимоий тармоқлар

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг!

.