Вальверде: Мессига янада яхшироқ ўйнашига ёрдам бермоқчиман

1 июнь,2017, 21:26 302

Вальверде: Мессига янада яхшироқ ўйнашига ёрдам бермоқчиман

“Барселона”нинг янги бош мураббийи Эрнесто Вальверденинг сўзларига кўра у Мессидек иқтидор эгаси билан ишлашидан ҳурсанд. У аргентиналик 5 карра “Олтин тўп” соҳибига янада яхшироқ ўйнашга ёрдам бермоқчи.

“Мессидек футболчи билан бирга ишлаш менга насиб этди. Бу футболчи бизни ҳар куни ҳайратга солишга қодир. Лео бу ерда бахтли ва мен унинг янада яхшироқ ўйнашига ёрдам бермоқчиман”, - дейди Вальверде.

Эслатиб ўтамиз, 53 ёшли мутахассис 1 июнь куни “Барселона” билан икки йиллик шартнома имзолаган эди.