Вальверде қишда "Барселона"га марказий ҳимоячи сотиб олмоқчи

13 ноябрь,2017, 11:25 257

Вальверде қишда

Каталониянинг “Барселона” клуби бош мураббийи Эрнесто Вальверде қишки трансферлар даврида жамоага марказий ҳимоячи олиб келишни режалаштиряпти. Бу ҳақда Mundo Deportivo нашри хабар бермоқда.

Юқоридаги нашрнинг ёзишича, Вальверде жамоасида имкон қадар Испанияда ўйнаган ёки Европанинг кучли бешлик чемпионатларида тўп сураётган футболчини кўрмоқчи. Бу билан у янги келган футболчи дарҳол жамоаси ўйинига мослашиб кетишини истамоқда.

Вальверде ўзининг бу таклифини жамоа раҳбариятига аллақачон маълум қилган.

Ижтимоий тармоқлар

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг!

.