Вальверде янги мавсумда “эски Гвардиола”нинг рекордини такрорламоқчи

3 июнь,2017, 08:45 328

Вальверде янги мавсумда “эски Гвардиола”нинг рекордини такрорламоқчи

1 июнь куни “Барселона” билан икки йиллик шартнома имзолаган Эрнесто Вальверде янги мавсумда жамоа олдига қандай вазифалар қўйилгани ҳақида гапириб ўтди.

“Жамоа биринчи навбатда “Реал”га қарши бўлиб ўтадиган Испания суперкубогига муносиб тайёргарлик кўриши керак. Биз бу совринни ютишни ҳохлаймиз. “Барселона” келгуси мавсумда ўзи иштирок этадиган барча мусобақаларда ғолиб чиқишни мақсад қилган”, - дейди 53 ёшли мутахассис.

Эслатиб ўтамиз, Хосеп Гвардиола бошчилигидаги “Барселона” 2009 йилда ўзи иштирок этган барча мусобақаларда ғолиб чиққан эди.

Ижтимоий тармоқлар

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг!

.