Ван Дейк: Жамоада ҳеч ким Кариусни айбламайди

 

“Ливерпуль” клуби ҳимоячиси Виржил ван Дейк “Реал”га қарши (1:3) кечган Европа Чемпионлар Лигаси финалидан кейин жамоаси мағлубиятига изоҳ берди.

“Албатта биз хафамиз. Лекин ғалаба ҳам, мағлубият ҳам ҳаммамизники. Жамоада ҳеч ким Кариусни айбламайди. Бундай юқори босимдаги ўйинда ҳар нарса бўлиши мумкин. Биз бошқа натижани кутгандик.

“Ливерпуль” финалда ўйганани учун фахрланиши керак. Буюк Британияда бизни ўрнимизда бўлишни истаганлар талайгина. Финалга чиққанимиз яхши, аммо ҳозир ҳамма афсусда”, – деди голландиялик футболчи.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!