Ван Дейк фаолиятини "Челси"да давом эттириши мумкин

“Саутгемптон” клуби марказий ҳимоячиси Виргил ван Дейк фаолиятини Лондоннинг “Челси”сида давом эттириши мумкин. Бу ҳақда италиялик машхур журналист Жанлуижи ди Марцио хабар тарқатмоқда.

Ушбу трансфер эса таҳминан 60 млн еврони ташкил этиши мумкин. Таъкидлаш керакки, голландиялик футболчи учун шунингдек “Манчестер Сити” ва "Ливерпуль" каби клублар ҳам жиддий қизиқиш билдирмоқда.

Маълумот учун, ван Дейк жорий мавсум Англия премьер-лигасида 21та учрашувда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 1та гол ёздириб қўйишга эришган.

“Ливерпуль” Виржил ван Дейк учун 60 млн евро сарфлашга тайёр

Англияда иши юришмаган Гвардиола ҳимояга эътибор қаратмоқчи

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!