Ван Дейк текинга “Манчестер Сити” либосини кийди (фото)

“Манчестер Сити” клубининг жиддий қизиқишларига сабаб бўлаётган “Саутгемптон” футболчиси Виржил ван Дейкка жамоадошларидан бири “шаҳарликлар” футболкасини совға қилди. Клубда анъанавий тарзда ўтказилиб келинадиган янги йил олди байрамида “Саутгемптон” футболчилари ўзаро “сирли санта” ўйинини ўйнашди ва ван Дейк ўйин пайтида “Манчестер Сити” либосини кийиб олди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ The Telegraph нашри “Манчестер Сити” 25 ёшли голландиялик футболчи учун 60 миллион евро таклиф қилгани ҳақида хабар тарқатган эди. Бироқ, “Саутгемптон” раҳбарияти ван Дейкни 70 миллион евродан камига сотмоқчи эмас.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!