Ван Перси: Венгер – менинг футболдаги отам

Лондоннинг “Арсенал” клуби собиқ футболчиси   Робин ван Перси Арсен Венгернинг ёзда клубдан кетиши борасидаги қарорни эълон қилганидан сўнг ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида франциялик мутахассисга ўз ташаккурини изҳор этди.

“Арсен, менга бўлган ишончинг учун катта раҳмат. Сен ўзгача инсонсан ва буюк мураббийсан. Бутун жаҳондаги энг яхши мураббийлардан бирисан. Мен сени доимо футболдаги  отам сифатида кўрганман.

У менга инсон сифатида ҳам, футболчи сифатида ҳам ишонч билдирди ва имконият берди. Бунинг учун сендан бутун умр миннатдорман ва фаолиятингнинг янги босқичида омад ёр бўлишини тилайман”, – деб ўзининг “Тwitter”даги расмий саҳифасида ёзиб қолдирди голландиялик форвард.

Маълумот учун, ван Перси 2004-2012 йиллар оралиғида Арсен Венгер бошқарувидаги “Арсенал”да тўп сурган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!