Ван Перси юртига қайтиши кутилмоқда

257

Ван Перси юртига қайтиши кутилмоқда

Туркиянинг “Фенербахче” клуби ҳужумчиси Робин ван Перси фаолиятини Голландиянинг “Фейеноорд” клубида давом эттириши мумкин. Бу ҳақда турк ОАВ хабар бермоқда.

Истанбул клуби 34 ёшли ҳужумчи билан шартномани бекор қилиш борасида иш олиб бормоқда. Футболчининг ўзи эса голланд клуби билан келишувга эришган.

Ёзда ҳам “Фейеноорд” ван Персини  сотиб олишга ҳаракат қилиб кўрган эди. Бироқ у вақтда турклар Робинни қўйиб юборишмаган эди.

Маълумот учун, унинг “Фенербахче” билан тузган шартномаси келгуси йили ёзда ниҳоясига етади.