Варан "Барселона"га етиб олиш учун "Реал"да ҳали имкон бор деб ҳисобламоқда

20 ноябрь,2017, 11:45 485

Варан

Мадриднинг “Реал” клуби ҳимоячиси  Рафаэль Вараннинг сўзларига кўра унинг жамоаси ҳали чемпионлик пойгасидан чиқиб кетгани йўқ. Франциялик футболчи бу ҳақда Ла Лиганинг 12-турида “Атлетико”га (0:0) қарши кечган ўйиндан сўнг айтиб ўтди.

“Мавсум якунига қадар ҳали узоқ ва биз босқичма-босқич ўз ўйинимизни яхшилаб боряпмиз. Қолаверса, биз нима қилишимиз кераклигини жуда яхши биламиз. Албатта, мен “Атлетико”га қарши ўйинда қайд этилган натижадан ҳафаман, бироқ, биз яхши ўйин кўрсатдик”, - дейди Варан Marca нашрига берган интервьюсида.

Эслатиб ўтамиз, Зинедин Зидан шогирдари чемпионатнинг ўтган 12та тур якунларига кўра 24 очко билан 3-ўринни эгаллаб туришибди. Пешқадам “Барселона”да эса 34 очко мавжуд.