Варан Мбаппени "Реал"га ўтишга кўндирмоқчи

Мадриднинг “Реал” клуби ҳимоячиси Рафаэль Варан “Монако”даги ҳамюрти Килиан Мбаппени “қироллик клуби” сафида кўриш истагида эканлиги ҳақида гапириб ўтди.

“Албатта, Мбаппени “Реал”га ўтишини ҳохлардим. Аҳир у ҳам француз. “Реал” футболчилари уни илиқ қабул қилишган бўлар эди. Менда Мбаппе билан бу масалани муҳокама қилиш учун имконият бўлади”, - дейди Варан Marca нашрига берган интервьюсида.

Таъкидлаш керакки, Варан ҳамда Мбаппе Франция терма жамоаси аъзолари ҳисобланишади ва улар терманинг навбатдаги учрашувларига жалб этилишган.

"Ювентус" Мбаппе борасида "Реал" билан рақобатлашишга тайёр>>>

Мбаппе: Мен ёш боламан, онам мени машғулотларга олиб боради>>>

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!