Варди: Тарковски Англия термасида ажойиб дебют ўтказди

 

Англия терма жамоаси ва “Лестер” клуби ҳужумчиси Жейми Варди мамлакат термаси сафида дебют қилган “Бёрнли” ҳимоячиси Жеймс Тарковски ҳақида илиқ фикрлар билдирди. Англия термаси ўртоқлик ўйинида Италия билан ўйнади ва 1:1 ҳисобида дуранг қайд этди.

“Тарквоски ўзини яхши томондан кўрсата олди. У биринчи бор мамлакат термаси сафида майдонга тушди ва унга муносиб эканин исботлади.

Ўйинни ўзига келадиган бўлсак, ҳимояда яхши ўйнаб, ҳужумда бир қатор имкониятларга эга бўлдик. ЖЧ–2018 да нималар кўрсата олишимизни кейинроқ билиб оламиз”, – деди Варди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!