Варди учун нохушлик бошланди

7 июнь,2017, 23:25 650

Варди учун нохушлик бошланди

“Лестер Сити” ва Англия терма жамоаси ҳужумчиси  нохушликка учради. Гап шундаки, Варди терма сафида машғулотлар вақтида жароҳат олди. Жароҳат қай даражада жиддийлиги ҳозирча номаълум.

Мамлакат Футбол Ассоциацияси расмий сайти эса Вардини терма жамоа ихтиёридан қўйиб юборилганини эълон қилди.

Маълумот учун, Англия терма жамоаси 10 июн куни ЖЧ-2018 саралаш босқичида Шотландия термаси билан, 13 июн санасида эса Франция терма жамоаси билан ўртоқлик учрашувини ўтказадилар.