Ватанимизнинг бугуни ва келажагига бефарқ эмасмиз

4 декабрь, 12:40 655

Ўхшаш хабарлар

Ватанимизнинг бугуни ва келажагига бефарқ эмасмиз

Бугун Ватанимиз, халқимиз ҳаётидаги муҳим сиёсий воқеа – Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида барча фаол иштирок этмоқда. Сайлов участкаларига фуқаролар ўзи муносиб, деб топган номзодига овоз бериш учун келмоқда. Улар орасида халқаро миқёсидаги нуфузли мусобақаларда Ватанимиз шарафини муносиб ҳимоя қилиб келаётган спортчилар ҳам бор.

Оғир атлетика бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси, Осиё ва жаҳон чемпиони, XXXI ёзги Олимпия ўйинлари ғолиби, “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган спортчи” ва “Ўзбекистон ифтихори” фахрий унвонлари, “Эл-юрт ҳурмати” ордени соҳиби Руслан Нурудинов пойтахтимизнинг Учтепа туманидаги 23-сайлов участкасида ўзи танлаган номзодга овоз берди. 



– Сайловда қатнашиш Ватанимизнинг бугуни ва келажагига бефарқ бўлмаган ҳар бир фуқаро учун муҳим аҳамиятга эга, – дейди Р.Нурудинов. – Мустақиллик йилларида Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов томонидан мамлакатимизда спортни ривожлантириш, ўсиб келаётган ёш авлодни ҳар томонлама соғлом ва баркамол инсонлар қилиб тарбиялашга алоҳида эътибор қаратилди. Бугун юртимизнинг барча ҳудудларида ёшларнинг жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланиши, иқтидор ва салоҳиятини намоён этиши учун кенг имкониятлар яратилган. Бунинг натижасида биз, ёш спортчилар спорт оламининг нуфузли мусобақаларида юқори натижаларга эришиб келмоқдамиз. 

Бугун мен ҳам Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида қатнашиб, ана шу тараққиёт йўлимизни янада мустаҳкамлаш, Ватанимиз равнақига ҳисса қўшиш, шу мақсад йўлида халқни бирлаштиришга қодир, деб билган муносиб номзодга овоз бердим. 

(Манба:uza.uz)