Ватерпол бўйича Ўзбекистон чемпионати бўлиб ўтмоқда (фото)

Пойтахтимиздаги сув спортига ихтисослашган республика марказида 1998-1999 йилларда туғилган ўғил ва қиз болалар ўртасида ватерпол бўйича Ўзбекистон чемпионати бўлиб ўтмоқда.

Айнан ушбу мусобақа шу йилнинг сентябрь ойида Тошкент шаҳрида илк бор сузиш, синхрон сузиш, сувга сакраш ва ватерпол бўйича ўсмирлар ўртасида бўлиб ўтадиган Осиё чемпионатига тайёргарлик вазифасини ўтамоқда. Ватерпол бўйича ўтадиган беллашувларда эса Жаҳон чемпионати баҳсларига йўлланмалар ўйналади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!