Венгер: «Барселона» билан ўйинларимизда ҳам видеотакрорлар ишлаганда эди…

21 июнь,2017, 08:37 346

Венгер: «Барселона» билан ўйинларимизда ҳам видеотакрорлар ишлаганда эди…

Лондоннинг «Арсенал» клуби бош мураббийи Арсен Венгер видеотакрорлардан фойдаланиш борасида ижобий фикрда эканлигини айтиб ўтди. Жумлдан, мураббийи 3 та ўйинда бу технология жамоасига ёрдам берган бўлишини айтиб ўтди.

“2006 йилги финалда «Барселона»нинг ҳисобни тенглаштирган вазиятда. Ўшанда, офсайд бўлган эди.

Иккинчи вазиятда эса 2011 йилги «Барселона»га қарши баҳсда, Робин ван Персига иккинчи сариқ карточка кўрсатилган вазиятни ҳам кўриш керак эди. Биз ўзи шундоқ ҳам қийин рақиб билан ўйнаётган эдик. Бу қарор эса бизни «ўлдирган эди».

Яна шу йил бўлган «Бавария» билан ўйиндаги ходиса. Косельнининг четлатилиши ва пенальти масаласи.

Бу ўйинлар шу заҳоти эсимга тушди. Бироқ яна қанча ўйинлар эсимдан чиқиб қолди”, – деб айтиб ўтди франциялик мутахассис.