Венгер “Арсенал” билан икки йиллик шартнома имзолайди, агар...

29 май, 23:50 337

Венгер “Арсенал” билан икки йиллик шартнома имзолайди, агар...

Лондоннинг “Арсенал” клуби бош мураббийи Арсен Венгер катта эҳтимол билан жамоада қолиши кутилмоқда.

ESPN нашрининг яқин манбаага асосиланиб хабар беришича, Венгернинг қўлида ўтган йилнинг ноябрида ишлаб чиқилган икки йиллик шартнома бор. Агар клуб директорлар кенгаши ушбу шартномага ўзгартириш киритиб, Арсеннинг ваколатларини камайтириб юбормаса, у ҳолда франциялик мутахассис шартномани имзолайди.

Эслатиб ўтамиз, “Арсенал” жорий мавсум АПЛни 5-ўринда якунлади ва сўнгги 20 йилда илк бор ЕЧЛ йўлланмасидан қуруқ қолди.

Венгер “Арсенал”даги келажаги қачон ҳал бўлишини айтди>>>

“Арсенал” Англия Кубоги финалида “Челси”ни қандай таслим қилди? (Видео)>>>