Венгер "Арсенал"га француз футболчиларни олиб келади

7 май,2017, 16:11 389

Венгер


Лондоннинг “Арсенал” клуби Арсен Венгер жамоа билан янги шартнома имзолайди, дея хабар беради The Sunday Mirror нашри.

Бундан ташқари мутахассис “Эмирейтс”га Франция терма жамоасининг икки нафар футболчисин таклиф қилиш борасида музокаралар ўтказмоқда.

Венгер жамоасига “Лион”дан Александр Ляказетт ва “Монако” аъзоси Бенжамен Мендини олиб келишни режалаштирмоқда.

“Тўпчилар” Венгернинг тақдирини мавсум якунида эълон қилишни мақсад қилган.