Венгер “Арсенал”ни бошқаришда давом этади, у ёзда жамоа таркибини кескин кучайтирмоқчи

15 май, 17:28 358

Венгер “Арсенал”ни бошқаришда давом этади, у ёзда жамоа таркибини кескин кучайтирмоқчи

Лондоннинг “Арсенал” клуби бош мураббийи Арсен Венгер келгуси мавсумда ҳам “канонирлар”ни шуғиллантирадиган бўлди. L’Équipe нашрининг маълум қилишича, воқеалар ривожи тоборо Венгер билан яна бир йиллик шартнома имзолашга яқинлашмоқда.

Бундан ташқари “Арсенал” пассив трансфер сиёсати бўйича мухлисларнинг эътирозларига учрамоқда. Шунинг учун ҳам улар ёзда янги футболчилар учун каттагина маблағдан воз кечишмоқчи.

Юқоридаги манбаада ёзилишича, Венгер яқинлашиб келаётган трансфер даврида жамоага жаҳон даражасидаги ҳужумчи ва марказий ҳимоячини олиб келади. Айтиш керакки, франциялик мутахассис бу борада аллақачон музокараларни бошлаб юборган.