Венгер “Барселона” футболчисини кўзламоқда

3 июнь, 09:47 308

Венгер “Барселона” футболчисини кўзламоқда

Лондоннинг “Арсенал” клуби бош мураббийи Арсен Венгер “Барселона” клуби ярим ҳимоячиси Арда Тураннинг хизматларига қизиқиш билдирмоқда. Бу ҳақда турк ОАВга таяниб,  Mundo Deportivo нашри хабар бермоқда.

Юқорида номи тилга олинган манбанинг таъкидлашича, “тўпчилар” туркиялик футболчи учун “Барса”га 25 млн евро тўлашга тайёр.

Қайд этиш жоиз, якунланган мавсумда Туран “Барселона”нинг аввалги мураббийи Луис Энрикенинг ишончини қозона олмади ва Ла лигада 18 та ўйинда иштирок этди холос. Шунча баҳсда туркиялик футболчи 3 бор гол урди ва яна шунча голга ассистентлик қилди.