Венгер: Энрикени икки ҳафта "чайнашди", энди эса уни қаҳрамон дейишмоқда

10 март,2017, 17:15 555

Венгер: Энрикени икки ҳафта

Лондоннинг "Арсенал" клуби бош мураббийи Арсен Венгер икки ҳафта олдин Парижда 4:0 ҳисобида имкониятни бой бергандан сўнг катта танқидларга қолган "Барселона" бош мураббийи Луис Энрике борасида ўз фикрларини билдириб ўтди.
"Икки ҳафта олдин барча Луис Энрикени танқид қилган ва унинг истеъфосини талаб қилган эди. Якунда у кетишга ҳам рози бўлди. Эндичи? Энди у қаҳрамон бўлди. Мураббийларнинг иши шунақа.
ПСЖнинг голидан сўнг учрашув оҳири нима билан якунланишига жуда қизиқдим. Ўйин якунлангач эса ўзимга-ўзим фақат битта савол бердим: "Бу қандай содир бўлиши мумкин?". Мен футболда узоқ йиллардан буён фаолият олиб бораман, аммо, айтишим керакки бунақаси бўлмаган", -
дейди франциялик мутахассис Mirror нашрига.


Эслатиб ўтамиз, "Барселона" жавоб баҳсида ПСЖни 6:1 ҳисобида енггиб, чорак финалга йўл олишган эди.