Венгер Жируни "Арсенал"да олиб қолмоқчи

20 июнь, 14:40 86

Венгер Жируни

Лондоннинг “Арсенал” клуби бош мураббийи Арсен Венгер жамоанинг франциялик ҳужумчиси Оливье Жиру билан яна узоқ йиллар бирга ишлаш ниятида эканлиги ҳақида айтиб ўтди.

“Табиийки якунланган мавсум Жиру учун осон кечмади. Чунки, у майдонда кам ҳаракат қилди. Бироқ, шунга қарамай Оливье заҳирадан майдонга тушиб, жамоамиз учун муҳим ғалабаларни келтирди. Бу футболчи “Арсенал” учун керакли фазилатларга эга”, - дейди франциялик мутахассис.

Эслатиб ўтамиз, 30 ёшли Франция терма жамоаси аъзосига “Лион”, “Марсель” ва “Вест Хэм” каби жамоалардан жиддий таклифлар бўлаётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.