Венгер Луис Энрикени қадрлашини айтди

Жорий мавсум якунлангач “Арсенал”ни тарк этиши ҳақида эълон қилган Арсен Венгер жамоага “Барселона” клуби собиқ устози Луис Энрикенинг келиши ҳақидаги хабарларга ўз муносабатини билдириб ўтди.

“Мен жамоанинг янги мураббийи ким бўлиши борасидаги танловларга таъсир ўтказмоқчи эмасман, аммо Луис Энрикени жуда қадрлайман”, - дейди франциялик мутахассис.

Маълумот учун, Арсен Венгер “канонирлар”ни 1996 йилдан буён бошқариб келмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!