Венгер: "Манчестер Сити"да нефть ва ғоя бор

Лондоннинг “Арсенал” клуби бош мураббийи Арсен Венгер  ўзининг 2004 йилдаги енгилмас жамоасини ҳозирги “Манчестер Сити” билан таққослади.

“Эшитинглар, ўшанда бизда нефть йўқ эди, аммо ғоя бор эди. Ҳозир “Манчестер Сити” нефть ҳам, ғоя ҳам бор ва уларнинг шу нарса самарали қилмоқда. Барча ҳозир уларни ғалаба қозонишда давом этишарини кутишмоқда. Шундай экан, нега бундай бўлмаслиги керак? Уларда етарлича яхши футболчилар бор. Бироқ ҳали олдинда узоқ йўл кутиб турибди”, – деб франциялик мутахассиснинг сўзларини келтириб ўтди The Independent.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!